Европа етакчилари Будапештда йиғилди
Олам
−
07 Ноябрь
4149Бугун, 7 ноябрь куни Венгрия пойтахти Будапештда Европа сиёсий ҳамжамиятининг бешинчи саммити бошланди.
Ушбу форум Европа қитъаси олдида турган хавфсизлик муаммоларига бағишланган. Кун тартибидан ноқонуний миграцияга қарши курашиш, иқтисодий хавфсизликни таъминлаш ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш масалалари ҳам ўрин олган.
Саммитда 40 дан ортиқ давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этмоқда. Лидерлар, шунингдек, Дональд Трампнинг АҚШнинг 47-президенти этиб сайланиши муносабати билан юзага келган вазиятни ҳам муҳокама қилади.
LiveБарчаси