Европа Иттифоқи Сурияни қайта тиклашга ёрдам беришга тайёр – фон дер Ляйен

Олам

image

Европа Иттифоқи “босқичма-босқич” ёндашуви ёрдамида Сурияни қайта тиклашга ҳисса қўшишга тайёр. Бу ҳақда Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Европарламент Бош ассамблеясида сўз очди. 

“Башар Асаднинг қулаши Сурия халқи учун озодликдир. Асад қамоқхоналаридаги юракни эзувчи тасвирларни ҳаммамиз кўрдик. Бу ерда кўплаб бегуноҳ одамлар қамоққа олинган, қийноқларга учраган ва ҳалок бўлган. Ижтимоий тармоқларда тарқатган пости туфайли 14 йил қамоқда ўтирган ёш қизга ўхшаган бегуноҳлар ёки қамоқхонада туғилган кунни кўрмаган болалар сингари махбуслар Асад ер ости зиндонлари тизимини яратди. Бу режимнинг ҳақиқий юзи эди. Шунинг учун кўпчилик сурияликлар хурсанд. Сўнгги ўн йилликларда илк бор Сурияга умид қайтди”, деди Еврокомиссия раҳбари. 

Унинг таъкидлашича, янги раҳбарият томонидан амалга оширилган бир қатор дастлабки қадамлар кўнгилни қувонтиради. Европа ҳам минтақавий, ҳам маҳаллий даражада бу жараёнда иштирок этиши керак. Европа Иттифоқи электр энергияси, сув, асосий инфратузилма ва бошқа кўп нарсаларни тиклашда Сурия янги ҳукуматига босқичма босқич ёрдам беради. Аммо Дамашқдаги янги раҳбарият ўз ҳаракатлари сўзларига тўғри келишини исботлаши керак. Шундан кейин Европа Иттифоқи қайта қуришни осонлаштириш учун соҳавий санкцияларни ҳам қайта кўриб чиқади.

“Мен ҳозиргина Иордания ва Туркиядан қайтдим. Мен минтақани барқарорлаштириш учун қандай ҳамкорлик қилишимиз мумкинлигини муҳокама қилдим”, деди Еврокомиссия раҳбари.

Европалик сиёсатчи суриялик қочқинларнинг мамлакатга қайтиши муаммосига ҳам эътибор қаратиб, Европа ҳар қадамда уйига қайтишга қарор қилган сурияликларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигин таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европа Иттифоқи Суриянинг янги расмийлари билан алоқаларни давом эттириш учун Дамашқдаги дипломатик ваколатхонасини қайта очиши маълум қилинганди.

Диёржон Қувондиқов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Сурия Европа Иттифоқи Урсула фон дер Ляйен

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг