Европа Иттифоқи халқаро низоларни ҳал қилишда Россияга муҳтож – Германия

Олам

image

Европа Иттифоқи Россия билан конструктив мулоқотни қўллаб туриши керак. Бу ҳақда бугун, 22 февраль куни Германия Ташқи ишлар вазири Хайко Маас Брюсселдаги европалик ҳамкасблари билан бўлган учрашувда айтиб ўтган.

Маълум қилинишича, Европа Иттифоқи йиғилишида Россия мухолифати етакчиси Навальний билан боғлиқ вазият, шу жумладан, Россияга қаратилган янги санкциялар муҳокама қилинган.

“Мен ушбу масала бўйича алоҳида шахсларни санкциялар рўйхатига киритиш тарафдориман”, дейди Германия ТИВ раҳбари.

Шунингдек вазир Россия билан мулоқотни давом эттириш йўлларини излаш кераклигини айтган.

“Россия халқаро можароларни ҳал қилишимизда керак бўлади. Биз Россия Федерацияси билан қандай қилиб конструктив мулоқотни давом эттиришимиз мумкинлигини муҳокама қилайлик”, дейди Маас.

“Reuters“ маълумотларига кўра, кеча, 21 февраль куни Европа Иттифоқидан бир неча Ташқи ишлар вазирлари Навальний штатининг администратори Леонид Волков билан Брюсселда учрашган. Эндиликда, улар АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан учрашишни режалаштирган.

Маълумот ўрнида, Россия мухолифати раҳбари Алексей Навальний билан боғлиқ ҳолат юзасидан Россия ва Европа Иттифоқининг аввал ҳам яхши бўлмаган муносабатлари янада совуқлашди.

Европа Алексей Навальнийнинг қамоққа олингани ва 2,5 йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум этилганини қораламоқда. Ўз ўрнида Россия бундай муносабатни мамлакат ички ишларига аралашиш деб баҳолаган.

Бундан ташқари, Россия томони мухолиф кучлар чақириғи билан Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларида ўтказилган намойишларда қатнашган Польша, Швеция ва Германия дипломатларини 5 февраль куни мамлакатдан чиқариб юборган бўлса, бу уч Европа давлати ҳам 8 февраль куни Россияга қарши худди шундай жавоб қайтарган. Кейинчалик Эстония ҳам Россия дипломатини “persona non grata”(исталмаган шахс – таҳр.) деб эълон қилди. Табиийки, Москва ҳам Эстонияга шундай жавоб қайтарди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Европа Иттифоқи санкция Навальний

Баҳолаганлар

210

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг