Навальний эффекти: дипломатлар Россия ва Европа ўртасида “копток” бўлмоқда
Таҳлил
−
09 Февраль 2021
9716Россия сўнгги вақтларда сиёсий жанг майдонига айланиб бормоқда. Бир қарашда Навальнийнинг Ватанига қайтишини нотўғри ва муваффақиятсиз қадам деб баҳолаш мумкин. Чунки у дарҳол ҳибсга олинди ва яқин 2-3 йил панжара ортида қолиши аниқ бўлиб турибди. Лекин воқеалар ривожига бошқа томондан қарайдиган бўлсак, қўлига кишан солинган Алексей ўзининг тўғридан-тўғри иштирокисиз Россиянинг бир қатор шаҳарларида бир эмас, 2 маротаба намойишлар уюштиришга муваффақ бўлди.
Бундан ташқари, Алексей ушбу воқеалар натижасида демократия, инсон ҳуқуқлари ва эркинлик тарғибчиси ҳисобланган Ғарбнинг турли ҳил сиёсий инструментлар орқали Россияга босим кучайишига эришди.
Россия ҳам муносиб жавоб қайтариш учун Европа дипломатларини “қўвғин” қилишни бошлаб берди. Аниқроғи, жорий йилнинг 5 февраль куни Россия 3 та давлат яъни Германия, Польша ва Швеция дипломатларини “persona non grata”(исталмаган шахс – таҳр.) деб эълон қилди ва улардан мамлакатни тарк этишни сўради.
“Швеция Қироллиги ва Польша Республикасининг Санкт-Петербургдаги бош консулликлари ва Германия Федератив Республикасининг Москвадаги элчихонаси дипломатик ходимларининг 2021 йил 23 январь кунлари бўлиб ўтган ноқонуний намойишларда иштирок этгани сабаб уларга норозилик билдирилди”, дейилади Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий баёнотида.
Юқорида қайд этилганидек, уч европалик дипломатнинг Россиядан чиқариб юборилишига мамлакатда мухолифатчи Алексей Навальний чақириғи билан 23 январь куни бўлиб ўтган ноқонуний намойишларда дипломатларнинг қатнашгани сабаб қилиб кўрсатилган.
Савол пайдо бўлиши мумкин: дипломатлар иштирок этган Россиядаги намойишлар 23 январь куни бўлиб ўтди-ю, лекин нега орадан 2 ҳафта вақт ўтиб, 5 февраль куни улардан мамлакатни тарк этиш сўралди?
Гап шундаки, айнан 4-6 февраль кунлари, яъни уч нафар дипломат Россиядан чиқариб юборилаётган вақтда Европа Иттофоқининг Юқори вакили, бош дипломати Жозеп Боррель расмий ташриф билан Росссияда, Сергей Лавров ҳузурида бўлиб турган эди.
Ғарбнинг жавоб зарбаси
Ўз ўрнида, Европа давдатлари ҳам бунга жавоб қайтарди. Биринчи навбатда, Швеция Ташқи ишлар вазири Анн Линде Россиянинг ушбу хатти-ҳаракатини асоссиз, деб баҳолаб, муносиб жавоб қайтаришини маълум қилди.
Strongly deplore Russia’s baseless decision to expel a Swedish diplomat. Thanked him today for his important work, incl fostering people-to-people contacts with Russia. Russian accusations completely groundless. We reserve our right to respond accordingly to this unfriendly act. https://t.co/8k8Mui0it9
— Ann Linde (@AnnLinde) February 5, 2021
Швед депутати Маркус Вихель Россиядаги “демократия тарафдорларини” қўллаб-қувватлашни ва “Россия режими”га босим ўтказишни таклифини билдирди. Депутат босим тўғрсидаги сўровини мамлакат Ташқи ишлар вазири Анн Линдега юборган.
АҚШ ҳам четда қолиб кетмоқчи эмас. Трампдан сўнг фаол ташқи сиёсат юритишга интилаётган расмий Вашингтон ҳам ушбу можаро борасида муносабат билдиришга улгурди.
“АҚШ европалик уч дипломатнинг Россияда январь ойида бўлиб ўтган норозилик намойишларини кузатгани учун мамлакатдан чиқариб юборилишини қоралайди. Бу асоссиз хатти-ҳаракатлар Россиянинг халқаро мажбуриятларидан четлашишидир”, деб ёзди 5 февраль куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен.
The U.S. condemns the expulsion today of three European diplomats from Russia for observing the January protests. This arbitrary and unjustified act is Russia's latest departure from its international obligations. We stand in solidarity with Germany, Poland, and Sweden.
— Secretary Antony Blinken (@SecBlinken) February 5, 2021
Жорий йилнинг 8 февраль кунига келиб Германия, Польша ва Швеция Россиянинг диломатик жазосига жавоб тариқасида бир нафардан рус дипломатини мамлакатдан чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилди.
“Ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг Берлиндаги элчихонаси ходимини “persona non grata” деб эълон қилди. Германия ҳукумати ушбу қадам билан Россия Федерациясининг 2021 йил 5 февралдаги қарорига жавоб бермоқда”, дейилади Германия ТИВ баёнотида.
Сиёсатшунослар ушбу воқеа юзасидан қандай фикрда?
“Булар унчалик ҳам дипломатик ишчилар эмас эди. Бу инсонлар тартибсизликлар ташкилотчилари билан фаол алоқада бўлган, услубий равишда раҳбарлик қилган одамлардир. Улар узоқ вақтдан бери Россия контрразведкасининг кузатуви остида бўлиб келган ва ўзларининг ҳуқуқий соҳасидан ташқарига чиққанидан сўнг, “persona non grata” деб эълон қилинди”, дейди сиёсатшунос Алексей Анатольевич Мартинов.
Унинг таъкидлашича, Россия Ҳалқаро келишувлар тўғрисидаги “Вена конвенцияси” бўйича тўғри ҳаракат қилган.
BBC’нинг сиёсий воқеалар бўйича таҳлилчиси Сара Рейнсфорднинг фикрига кўра, дипломатларни мамлакатдан чиқариб юбориш орқали Россия Европага сигнал бермоқчи бўлди.
“Бу Россиядан Европага берилган сигнал эди: сиз бизга инсон ҳуқуқлари ва озодлик ҳақида исталганча маъруза ўқишингиз мумкин, лекин биз билганимизни қиламиз. Сизнинг фикрингиз билан ишимиз йўқ”, дея тушунтириш берди сиёсий шарҳловчи Сара Рейнсфорд.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь