Россия эстониялик дипломатни мамлакатдан ҳайдади

Олам

image
Навальний эффекти: дипломатлар Россия ва Европа ўртасида “копток” бўлмоқда north_east

Навальний эффекти: дипломатлар Россия ва Европа ўртасида “копток” бўлмоқда

Россия эстониялик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборишга қарор қилди. Бу расмий Таллиннинг Россия элчихонаси ходимини персона нон грата деб эълон қилинишига жавоб бўлди. Бу ҳақда Россия ТИВнинг расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.

“Яқинда қасамёд қабул қилган Эстониянинг янги ҳукумати, эҳтимол Россия элчихонаси дипломатларини мутлақо асоссий равишда персона нон грата деб эълон қилиш орқали Вашингтон, Брюсселдаги кураторларига садоқатини кўрсатишга қарор қилган”, деган Захарова.

Захарова Россия элчихонаси ходими маданият ва таълим масалалари билан шуғулланганини таъкидлаб, Москва ва Таллин ҳам ҳозирча шу йўналишларда ҳамкорликни давом эттираётганини қўшиб ўтган.

Шунингдек, Россиядаги Эстония элчиси ТИВга чақиртирилган. Унга жиддий норозилик билдирилган.

Февраль ойи бошида Россия Швеция, Германия ва Польшанинг уч нафар дипломатини мамлакатдан чиқариб юборганди. Бунга улар ноқонуний намойишда қатнашгани сабаб бўлган ва Москва буни ички ишларга аралашиш деб баҳолаган. Бунга жавобан Берлин, Варшава ва Стокгольм ҳам рус дипломатларини чиқариб юборди.


Мақола муаллифи

Теглар

дипломат Россия-Эстония

Баҳолаганлар

317

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг