Европа бошпана сўраб келувчи қочқинлардан “қутулди”

Олам

image

Коронавирус пандемияси натижасида Европа Иттифоқига келувчи қочқинлар оқими деярли тўхтади. Шу йил баҳорда Иттифоқдан бошпана олиш учун мурожаат қилувчилар сўнгги 10 йилликда энг кам кўрсаткични қайд этди.

Қайд этилишича, апрель ойида талабномалар сони февраль ойига нисбатан 86 фоизга камайди ва 8 730 тани ташкил этди. Март ойида аризалар февраль ойига нисбатан 44 фоизга кам бўлди.

"Албатта, сўнгги бир неча ой ичида потенциал бошпана изловчилар учун кириш кескин чекланган. Коронавирус пандемияси билан боғлиқ инқироз зўравонлик ва таъқиблардан қочаётган бу одамларнинг аҳволини анча мураккаблаштирди", дейди Европа бошпана бериш идорасининг ижрочи директори Нина Грегори.

Бу оқим тўхташининг сабаби, Европа Иттифоқига аъзо давлатлар март ойида янги аризаларни қабул қилишни тўхтатганлиги. Апрель ойида кўплаб аризалар Сурия, Афғонистон, Венесуэла ва Колумбия фуқароларидан келиб тушган.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа қочқинлар

Баҳолаганлар

206

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг