Европа АҚШ тарифларига қаттиқ чоралар билан жавоб беради – фон дер Ляйен

Олам

image
Макрон Трампни ЕИ билан савдо урушидан огоҳлантирди north_east

Макрон Трампни ЕИ билан савдо урушидан огоҳлантирди

Европа Иттифоқи АҚШ Президенти Дональд Трампнинг пўлат ва алюминий импортига янги божхона тўловларини жорий этиш ҳақидаги қарорига кескин жавоб қайтармоқчи. Бу ҳақда Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен маълум қилди.

Фон дер Ляйен АҚШнинг Европадан пўлат ва алюминий экспортига божлар жорий этиш қароридан чуқур афсус билдирди. Сиёсатчининг фикрича, божлар бизнесга, хусусан, истеъмолчиларга салбий таъсир кўрсатади.

“Европа Иттифоқига қарши асоссиз тарифлар жавобсиз қолмайди. Улар қаттиқ ва мутаносиб жавобларни қўзғатадилар”, деб таъкидлади фон дер Ляйен.

Сиёсатчининг таъкидлашича, ЕИ ўз иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, Европадаги ишчилар, бизнес ва истеъмолчиларни ҳимоя қилиш чораларини кўради.

Эслатиб ўтамиз,  1 февраль куни Дональд Трамп Мексика ва Канададан олиб келинадиган маҳсулотларга 25 фоиз, Хитойдан импорт қилинадиган маҳсулотларга эса 10 фоиз божларни жорий этиш ҳақидаги фармонни имзолаганди. Бироқ 3 февраль куни, тарифлар кучга киришидан бироз олдин, Трамп Мексика Президенти Клаудия Шейнбаум ва Канада Бош вазири Жастин Трюдо билан гаплашганидан сўнг, тарифларни жорий қилишни бир ойга кечиктиришга рози бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Дональд Трамп Европа Иттифоқи Урсула фон дер Ляйен

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг