“Евро-5” талабига мос юк автомобиллари яна 3 йилга утилизация йиғимидан озод қилинади

Жамият

image

“Евро-5” ва ундан юқори экологик талабга мос юк автомобиллари яна 3 йилга божхона божи ва утилизация йиғимидан озод қилиниши белгиланди. Бу ҳақда у бугун, 7 февраль куни хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича асосий вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида сўз очди.

Қайд этилишича, сервисни ривожлантиришда қулай транспорт инфратузилмаси жуда муҳим. Ўтган йили транспорт хизматлари 8,6 фоизга ўсиб, 145 триллион сўмни ташкил қилди. Лекин, юқори иқтисодий ўсиш учун бу етарли эмаслиги қайд этилди.

Билдирилишича, маҳаллий экспедиторларни халқаро ташишдаги улушини ошириш учун улар ҚҚС тўлашдан озод этилган. Бунинг ҳисобига Транспорт вазирлиги маҳаллий корхоналар улушини бу йил 25 фоизга, 2026 йилда 50 фоизга олиб чиқиши зарур.

“Евро-5” ва ундан юқори экологик талабга мос юк автомобиллари яна 3 йилга божхона божи ва утилизация йиғимидан озод қилиниши белгиланди.

Маълумки, “Евро-5” – бу автомобиль чиқинди газларидаги зарарли моддалар миқдорини тартибга солувчи экологик стандарт. Утилизация йиғими эса экологик хавфсизликни таъминлаш, фуқаролар соғлиғини ва атроф-муҳитни ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари ўз истеъмол хусусиятларини йўқотганидан кейин ҳосил бўладиган чиқиндиларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида тўланади. 

Шунингдек, хусусий авиакомпаниялар билан ишлаб, Самарқанд, Бухоро, Урганч, Нукус, Термизга авиақатновларни 2 карра ошириш, бу йил 15 миллион йўловчига хизмат кўрсатиб, авиация хизматлари ҳажмини камида 20 фоизга ошириш зарурлиги қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Хоразмга 6 миллион маҳаллий ва хорижий сайёҳ олиб келиш режа қилинган бўлса-да, Хоразмга ҳафтасига 52 та авиарейс ва 23 та поезд қатновида ташилаётган йўловчилар йилига 800 мингдан ошмаётгани, Бухоро ва Самарқандга келган туристларнинг кўпчилиги Хивага авиарейс бўлмагани учун қайтиб кетаётгани айтилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Утилизация Евро-5 юк автомобиллари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг