Пойтахтда юк автомобилларининг ҳаракати вақтинча чекланади (видео)
Жамият
−
03 Апрель
4028Эртага, 4 апрель кунидан 9 апрелга қадар Тошкент шаҳрида Парламентлараро иттифоқининг 150-юбилей ассамблеяси тадбирлари ўтказилиши сабабли юк транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, шу вақт ичида пойтахтнинг марказий кўчаларида юк транспорт воситаларининг ҳаракати тўлиқ чекланиши сабабли қурилиш объектларида оғир ва енгил вазнли барча тоифадаги юк ташувчи транспорт ҳайдовчилари фақат Тошкент ҳалқа автомобиль йўлидан ҳаракатланиши мумкин. Ҳайдовчиларга ўз йўлларини олдиндан режалаштириш тавсия қилинади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида Марказий Осиё тарихида илк маротаба Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилейи бўлиб ўтиши хабар қилинганди. Ушбу анжуман “Tashkent City” ҳудудидаги Конгресс-холл мажмуасида ўтказилади. Унда дунёнинг 180 та мамлакати, 15 та кузатувчи давлат ҳамда 25 дан ортиқ халқаро ва парламентлараро ташкилотдан 2 мингга яқин делегатлар иштирок этиши кутилмоқда. Йиғилишнинг асосий мавзуси “Ижтимоий ривожланиш ва адолат учун парламент ҳаракати” бўлиб, унда камбағалликни бартараф этиш, муносиб меҳнат шароитларини яратиш, ижтимоий инклюзияни қўллаб-қувватлаш ва қарор қабул қилиш жараёнида камситилган гуруҳлар иштирокини ошириш каби масалалар муҳокама қилинади.
LiveБарчаси