Евро-2024: Польша мусобақа билан хайрлашди
Спорт
−
22 Июнь
5452Кеча, 21 июнь куни футбол бўйича Европа чемпионатининг 2-тур ўйинлари давом эттирилди. Тур доирасида “D” гуруҳида 2 та, “B” гуруҳида 1 та ўйин бўлиб ўтди.
“E” гуруҳида Украина Словакияга қарши ўйинда ирода кўрсатиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва турнирдаги дастлабки 3 очкосини ишлаб олди. Дастлаб 17-дақиқада Словакия аъзоси Иван Шранц ҳисобни очган бўлса, 2-таймда Николай Шапаренко ва Роман Яремчук томонидан киритилган голлар украинларга ғалаба келтирди. Ҳозирда мазкур гуруҳда Руминия пешқадамлик қилмоқда. 2 та турдан кейин Польша ва Словакия ҳисобида 3 очкодан мавжуд.
“D” гуруҳида Польша Австрия билан куч синашиб, 3:1 ҳисобида имкониятни бой берди ва мусобақа билан хайрлашди. Австрияликлардан Гернот Траунер, Кристоф Баумгартнер ва Марко Арнаутовичнинг голларига польшаликлардан Кшиштоф Пёнтек бир марта жавоб қайтарди. Гуруҳдаги иккинчи ўйинда Франция ва Нидерландия нурсиз дурангга имзо чекди.
Ҳозирга келиб, мазкур квартетда айнан Нидерландия ва Франция 4 очкодан жамғариб, етакчилик қилмоқда. 3-ўринни банд этган Австрия ҳисобида эса 3 очко мавжуд.
LiveБарчаси