Евро-2024: Гуруҳ босқичи ниҳоясига етди

Спорт

image

Кеча, 26 июнь куни футбол бўйича Европа чемпионатининг гуруҳ босқичи ўйинлари якунланди. 3-тур доирасида “F” гуруҳида 2 та ўйин бўлиб ўтди.

Кутилмаганда турнир фаворитларидан бири ҳисобланган Криштиану Роналду бошчилигидаги Португалия Грузияга 2:0 ҳисобида имкониятни бой берди. Учрашувда голларга 2-дақиқада Хвича Кварацхелия ва 57-дақиқада Жорж Микаутадзе муаллифлик қилди. Мазкур ғалаба орқали Грузия гуруҳда 3-ўринни эгаллаб, плей-офф йўлланмасига эга чиқди.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Туркия Чехиядан устун келди. 2:1 ҳисоби қайд этилган ўйинда турклардан голларга Чалханоглу ва Тосун муаллифлик қилган бўлса, чехлардан жавоб тўпини Соучек киритди.

Шундай қилиб, мазкур гуруҳда Португалия 6 очко билан пешқадам сифатида нимчорак финалга йўл олди, худди шунча очкога эга Туркия ҳам 2-ўрин билан плей-офф масаласини ҳал қилди. 4 очкога эга бўлган Грузия эса чемпионатда энг яхши 3-ўрин эгаси бўлган жамоалардан бири сифатида плей-офф босқичида иштирок этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Евро-2024

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг