Евро-2024 финалини ким бошқариб бориши маълум бўлди

Спорт

image

Франциялик FIFA рефериси Франсуа Летексье 2024 йилги Европа чемпионатининг Испания ва Англия терма жамоалари ўртасидаги финал ўйинини бошқариб боради. Бу ҳақда UEFA расмий сайти хабар берди.

2017 йилдан буён халқаро ҳакам бўлган 35 ёшли франциялик футболчи фаолияти давомида UEFA'нинг 65 та расмий ўйинида ишлаган. Бу йилги Евронинг финал турнирида у Испания-Грузия, Дания-Сербия ва Хорватия-Албания каби учта гуруҳ босқичи ўйинини бошқарди ва Мюнхендаги Германия ва Шотландия ўртасидаги очилиш ўйинида тўртинчи ҳакам сифатида ишлади.

Летексьега қанотларда ҳамюртлари Сирил Мугнье ва Мехди Рамуни ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам сифатида польшалик Шимон Марциняк қайд этилди.

VAR тизимида эса Жером Брисар бошчилигидаги франциялик ҳакамлар гуруҳи иш олиб боради. 

Европа чемпионатининг финал ўйини 14 июль куни бўлиб ўтади. Жамоалар Германия пойтахти Берлиндаги Олимпия стадионида баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан 23:55 да бошланади.

Ярим финалда Испания терма жамоаси Францияни (2:1), инглизлар эса Нидерландияни (2:1) мағлуб этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Англия Испания Евро-2024 Франсуа Летексье

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made