Евро-2024: Бугун Португалия Туркияга қарши майдонга тушади

Спорт

image

Бугун, 22 июнь куни футбол бўйича Европа чемпионатининг 2-тур ўйинлари якунланади. Тур доирасида “E” гуруҳида 1 та, “F” гуруҳида эса 2 та ўйин бўлиб ўтади.

“E” гуруҳида Руминия-Бельгия билан куч синашади. Мазкур баҳсдаги ғалаба Руминияни муддатидан аввал плей-оффга олиб чиқади. Бельгия эса мағлубиятга учраса, турнир билан хайрлашади.

“F” гуруҳида турнинг марказий ўйинларидан бири бўлиб ўтади. Мазкур гуруҳнинг 2 та фаворит жамоаси Португалия ва Туркия ўзаро ҳисоб-китоб қилиб олади. Гуруҳдаги иккинчи ўйинда Чехия ва Грузия куч синашади.

Маълумот учун, Грузия-Чехия ўйини 18:00 да, Туркия-Португалия баҳси эса 21:00 да бошланади. “E” гуруҳидаги ўйин эса 23:55 да старт олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Португалия Европа чемпионати Бельгия Руминия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг