Евро-2024: Бугун 2-тур ўйинлари старт олади

Спорт

image

Германия яшил майдонлари мезбонлик қилаётган футбол бўйича Европа чемпионатининг 1-тур ўйинлари ортда қолди. Бугун, 19 июнь турнирда 2-тур баҳслари старт олади.

“B” гуруҳида мусобақани мағлубият билан бошлаган Хорватия 1-турда сенсацияга сабаб бўлган Албания билан баҳс олиб боради. Ҳозирда мазкур гуруҳда Испания етакчилик қилмоқда.

“A” гуруҳида эса мезбон Германия Венгрия билан куч синашади. 1-турда немислар Шотландияни 5:1 ҳисобида таслим этган бўлса, Венгрия Швейцарияга 3:1 ҳисобида имкониятни бой берганди. Ҳозирда “A” гуруҳида айнан Германия ва Швейцария етакчилик қилмоқда. Швейцария эса Шотландия билан баҳс олиб боради.

Маълумот учун, Хорватия-Албания 18:00 да, Германия-Венгрия ўйини 21:00 да, Шотландия-Швейцария учрашуви эса 00:00 да бошланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Хорватия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made