Коронавирус Евро-2020 га хавф сола бошлади

Жамият 3202
image

Коронавирус билан боғлиқ ҳолат ёмонлашса, 2020 йилги Европа чемпионати қайта режалаштирилиши ва бекор қилиниши мумкин. Бу ҳақда UEFA вице-президенти Микел Ува маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, UEFA воқеалар ривожини диққат билан кузатиб бормоқда.

“Футбол мамлакатдаги вазиятга мослашиши керак. Tурнирларни тўхтатмасликка ҳаракат қиламиз. Вазият ёмонлашса, мусобақалар тўхтатилади”, дея тушунтирди у.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилги Европа чемпионати 12 июнда бошланади ва бир ой давом этади.

Шаҳноза Тўрамуротова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 134
Рейтинг: 3
t
×