“Еревандан изоҳ кутамиз”. Россия Арманистонга норозилик нотаси юборди
Олам
−
17 Август 2022
13380Россиянинг Арманистондаги элчихонаси Еревандаги “Сурмалу” савдо маркази портлашига Россия тузилмаларининг алоқадорлиги ҳақидаги айбловлар туфайли мамлакат Ташқи ишлар вазирлигига нота юборди. Бу ҳақда элчихона Матбуот хизмати хабар берган.
“Маҳаллий ахборот майдонида Россия тузилмаларини шу йилнинг 14 августидаги “Сурмалу” савдо маркази ҳудудидаги фожиага алоқадорликда ёлғон айбловлар билан тарқалаётган бемаъни маълумотлардан ғазабдамиз.
Биз бу ҳаракатларни Россия-Арманистон иттифоқчилик муносабатларига путур етказишга қаратилган иғволар ортида турган сиёсий кучларнинг бевосита провокацияси деб биламиз”, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, Россия томони Арманистон ҳукуматидан бундай нохуш ҳаракатларни бостиришга қаратилган қадамлар, жумладан, зарур жамоатчилик изоҳларини кутмоқда.
“Россия Рус-арман гуманитар ёрдам маркази вакили сифатида фожиа оқибатларини бартараф этиш ишларига илк дақиқаларданоқ жалб этилганини таъкидлаймиз”, дея қўшимча қилган вазирлик.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 14 август куни Арманистон пойтахти Еревандаги “Сурмалу” савдо марказининг пиротехника омборида кучли портлаш содир бўлди. Оқибатда камида 16 киши вафот этди. Қурбонлар орасида ёш бола ва ҳомиладор аёл ҳам бор.
Бундан ташқари, 61 нафар жабрланувчи Ереван тиббиёт муассасаларига жойлаштирилган бўлиб, улардан 13 нафари даволанишда қолмоқда, 48 нафарига ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган.
Шундан сўнг, Арманистонда “Сурмалу” савдо марказидаги фожиа муносабати билан 17-18 август кунлари икки кунлик мотам эълон қилинди.
LiveБарчаси