Эрдўған Ғазо бўйича “глобал ташаббус”ни бошлаш ниятида

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Ғазодаги инқирозни ҳал қилиш бўйича “глобал ташаббус” билан чиқиш ниятида. Бу ҳақда ҳукуматпараст “Hürriyet” газетаси хабар берди. 

Нашрнинг ёзишича, жорий йилнинг 7 ноябрь куни Туркияда ҳукмрон “Адолат ва тараққиёт” партияси ижроия қўмитаси йиғилишида сўзга чиққан Эрдўған, Ғазода тезда ўт очишни тўхтатиш ва Исроил Фаластин анклавида содир этаётган жиноятларнинг олдини олиш зарурлиги ҳақида гапирган.

“Мен Ғазода инсониятга қарши янги жиноятларнинг олдини олишга қаратилган янги дастурни бошлаяпман. Мен дунё етакчиларининг ҳар бирига қўнғироқ қиламан, улар билан музокаралар олиб бораман ва керак бўлса, улар билан учрашаман. Мен етакчилар, президентлар ва бош вазирлар билан Ғазо бўйича қўшма глобал ташаббусни бошлаш ниятидаман”, деган Эрдўған. 

“Hürriyet” газетасининг ёзишича, Туркия Президенти “глобал ташаббус”ни 12 ноябрь куни Жиддада (Саудия Арабистони) бўлиб ўтадиган Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти саммитидан сўнг амалга ошириш ниятида. 

Эслатиб ўтамиз, Эрдўған жорий йилнинг 28 октябрь куни Истанбулда Фаластинни қўллаб-қувватлашга бағишланган митингда сўзга чиқиб, Туркия Исроилни ҳарбий жиноятчи деб эълон қилиш ниятида эканини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған Исроил-Фаластин Ғазо сектори

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг