Енгил вазндаги жангчилар ухлаб қолган – Махачев

Спорт 4626
image

Енгил вазн тоифасида россиялик UFC жангчиси Ислом Махачев (21-1) БАА пойтахти Абу-Дабидаги “Жанглар ороли”да бўлиб ўтган UFC 267 турнирида Дэн Хукерни (21-11) мағлуб этганидан сўнг, ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Энди вақти келди, мен гапира оламан. Кетма-кет тўққизта ғалаба ва чемпионлик учун курашга тайёрман. Енгил вазндаги жангчилар ухлаб қолган, мен уни жонлантирмоқчиман. Кучлироқ рақиб топиб беришса бўлди, исталган спортчини таслим эта оламан. Менинг “греплингим” топ даражада. Рақибларим пул учун октагонга кўтарилади. Улар ғалаба қозонишади, сўнгра мағлуб бўлишади. Мен чемпионлик камарини ютиб оламан ва уни узоқ вақт ушлаб туришни хоҳлайман”, дейди Махачев.

Эслатиб ўтамиз, UFC енгил вазн тоифасининг 5-рақамли жангчиси ҳисобланган Ислам Махачев Янги Зеландия вакили Дэн Хукерга қарши октагонга кўтарилди ва 2 дақиқа 25 сонияда “сабмишн” (ушлаш ҳолати) эвазига ғалаба қозонди. Унга ушбу жангда Ҳабиб Нурмуҳамедов секундантлик қилди.

Маълумот учун, жорий йилнинг декабрь ойида Чарльз Оливейра ва Дастин Порье ўртасида енгил вазн тоифасида чемпионлик жанги ўтказилади.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 124
Рейтинг: 2.9
t
×