Елизавета II биринчи марта ниқоб таққан ҳолда кўриниш берди

Олам

image

Буюк Британия қироличаси Елизавета II коронавирус пандемияси бошланганидан буён биринчи марта оммага ҳимоя ниқоби таққан ҳолда кўриниш берди. 

Маълумотга кўра, қироличани 4 ноябрь куни Вестминстер аббатлигидаги номаълум аскарнинг дафн этилганига 100 йил тўлиши муносабати билан ўтказилган маросимда суратга олишган. Сурат Букингем саройи томонидан орадан бир неча кун ўтгач эълон қилинган. 

Бунга қадар Буюк Британия қироличаси Елизавета II жамоат жойларида ҳимоя ниқоби тақмагани учун танқидларга учраган. 

Аввалроқ, Буюк Британия шаҳзодаси Уильям апрель ойида коронавирусга чалиниб, буни оммага сездирмаганлиги ҳақида маълумот бергандик.

Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон Англияда коронавирус тарқалиши тезлашгани сабабли 5 ноябрдан 2 декабргача янги чекловлар амал қилишини эълон қилган.

Мамлакатда пандемия бошидан бери коронавирус билан касалланганлар сони бир миллиондан ошган, улардан 49 мингдан кўпроғи инфекциядан вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Елизавета II

Баҳолаганлар

45

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг