ЕК Озарбайжон ва Арманистонни жангавор ҳаракатларни тўхтатишга чақирди

Олам

image

Озарбайжон ва Арманистон қуролли кучлари ўртасидаги қуролли тўқнашув хавотирга сабаб бўлмоқда, томонлар зудлик билан жанговар ҳаракатларни тўхтатиши керак. Бу ҳақда Европа Кенгаши раҳбари Шарль Мишель ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ёзган. 

"Ҳарбий ҳаракатлар янада кескинлашишига йўл қўймаслик учун зудлик билан тугатилиши керак. Олдиндан шартларсиз музокараларга зудлик билан қайтиш – бу ягона йўл", деб ёзган у. 

Расмий Бакуга кўра, Арманистон Қуролли Кучлари бугун, 27 сентябрь куни соат 06:00 дан бошлаб Озарбайжонга қарши кенг кўламли провокацияларни амалга оширди, бутун фронт бўйлаб Озарбайжон армиясининг позицияларини, шунингдек, олдинги чизиқ зонасида жойлашган аҳоли пунктларини ўққа тутди. Унда ҳарбийлар ва тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган.

Арманистон ҳужум Озарбайжон қуролли кучлари томонидан бошланганини айтмоқда. Озарбайжон эса қуролли тўқнашувга нисбатан жавоб ҳужумлари бошлаганини расман эълон қилиб, Арманистон чегарасидаги тинч аҳоли вакилларини чегара ҳудудларидан четга чиқишларини сўради.

Ҳолат бўйича Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев халққа мурожаат билан чиқиб, тўқнашув Озарбайжоннинг провакацияси эмаслигини айтди.

Никол Пашинян эса мамлакатда ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик эълон қилди

Мазкур ҳолатга нисбатан аллақачон Россия ва Туркия Ташқи ишлар вазирликлари муносабат билдирди. Туркия Республикаси Президенти эса ҳодисада арман тарафи ва бу воқеаларга 30 йилдан буён кўз юмиб келаётган Минск учлигини айблади


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Кенгаши Озарбайжон-Арманистон Шарль Мишель Қорабоғ тўқнашуви

Баҳолаганлар

96

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made