ЕИ Украинанинг 20 млрд евролик харажатларини қоплаб бермоқчи

Олам

image

Европа Иттифоқи Украина армиясини келгуси тўрт йилда қўллаб-қувватлаш мақсадида 20 миллиард еврогача маблағ билан таъминлаши мумкин. Бу ҳақда “Politico” хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур таклиф Иттифоқнинг Украина учун қуролларни тўғридан-тўғри сотиб олишга пул беришини назарда тутмайди. Бунинг ўрнига Брюссель Украинага ўқ-дори, ракета ва танкларни етказиб бериш ёки совға қилиш харажатларини қоплаб беради. Шунингдек, украиналик аскарларни тайёрлаш учун мамлакатларга пул тўлайди.

Бундай миқдордаги ёрдам Иттифоқ учун жуда катта мажбурият бўлиб, бу ўтган йили Украина учун ажратилган 4 миллиард евролик ёрдамдан қарийб беш баравар кўп дегани.

Ҳарбий ёрдам бўйича мазкур таклиф 17 июль куни Европа Иттифоқи мамлакатларига кўриб чиқиш учун юборилган. Таклиф эртага, 20 июль куни кўриб чиқилиши кутилмоқда. Ёрдам режаси шу йил кузга қадар қабул қилиниши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирлари Киевга Европа тинчлик жамғармасидан 500 миллион евро миқдоридаги ҳарбий ёрдамнинг саккизинчи траншини ажратиш бўйича келиша олмаганди. Шунингдек, Венгрия Бош вазири Виктор Орбан Европа Иттифоқининг Украина учун янги маблағларини ажратишига қарши чиққанди.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Иттифоқи Украина Ҳарбий ёрдам

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг