Орбан Украинага ЕИнинг янги маблағлари ажратилишига қарши чиқди

Олам

image

Венгрия ҳали ҳам Еврокомиссиянинг Украинага янги молиявий ёрдам ажратиш режаларига қарши чиқмоқда. Бу ҳақда бугун, 30 июнь куни Венгрия Бош вазири Виктор Орбан маълум қилди.

“Бизга бир нарса аён: биз венгерлар аввалги 70 миллиард евро нимага кетганини айтишмагунича Украинага кўпроқ пул бермаймиз”, дейди Орбан.

Маълумот учун, 29 июнь куни Брюсселда Европа Иттифоқининг икки кунлик саммити бошланган. Биринчи кун якунларига кўра, ЕИ мамлакатлари етакчилари Украинага ҳарбий ва иқтисодий ёрдам кўрсатишда давом этишга тайёр эканлигига яна бир бор ишонтирган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Венгрия Европа тинчлик жамғармасидан Украинага 500 миллион евролик ҳарбий ёрдам ажратилишига тўсқинлик қилганди. Будапешт Венгриянинг энг йирик банки OTP Украинанинг "халқаро уруш ҳомийлари" рўйхатидан чиқарилмагунча бунга рози бўлишдан бош тортиши айтилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Иттифоқи Украина Венгрия Орбан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг