ЕИ Украинага яна 500 миллион евро ажратилишини эълон қилди

Олам

image

Европа Иттифоқи Украинага қурол етказиб бериш учун Европа тинчлик жамғармасидан 500 миллион евро миқдоридаги бешинчи траншни Украинага ажратиш бўйича якуний қарорни қабул қилди. Бу ҳақда кеча, 20 июль куни Брюсселда Европа Иттифоқи ташқи ишлар хизмати раҳбари Жозеп Боррель маълум қилди. 

“Украина бўйича вазирлар даражасидаги алоқа гуруҳи йиғилишида Европа Иттифоқига аъзо давлатлар Украина қуролли кучларини янада қўллаб-қувватлаш учун 500 миллион евро миқдоридаги ҳарбий ёрдамнинг бешинчи траншини сафарбар қилишга келишиб олдилар. Европа Иттифоқи ҳамон ҳамкорлари билан бирга Украинага ёрдам беришга қатъий эътибор қаратмоқда”, дейди Боррель.

18 май куни Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари йиғилишида бу пулни ажратиш бўйича сиёсий келишувга эришилган эди. 

Шундай қилиб, 2022 йилнинг март ойидан бошлаб ЕИ Киевга ҳарбий ёрдам учун 2,5 миллиард евро ажратди. Бу пуллар Украинага эски – фойдаланишдан чиқарилган ёки янги – замонавий қуроллар етказиб бераётган ЕИ давлатларига компенсация сифатида ишлатиляпти. 

Аввалроқ Брюсселдаги Европа дипломатик манбаси хабар қилганидек, бу 2,5 миллиард евро ЕИ бюджетидан 2021-2027 йилларга мўлжалланган етти йиллик ЕИ бюджет даври учун ажратилган, бироқ Европа Иттифоқи ташқи сиёсат хизмати янги маблағларни жалб қилиш устида ишламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Иттифоқи Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

21

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг