ЕИ Украинага “тинчликпарвар кучлар” юборишни муҳокама қилмаяпти – Каллас

Олам

image

Европа Иттифоқи давлатлари Украинага “тинчликпарвар кучлар” юбориш масаласини муҳокама қилмаяпти. Бу ҳақда Европа Иттифоқи дипломатия раҳбари Кая Каллас Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирлари йиғилиши олдидан маълум қилди.

"Украинага тинчликпарвар кучларни юбориш учун у ерда тинчлик бўлиши керак. Аммо, агар сиз Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Такер Карлсон билан суҳбатини кузатган бўлсангиз, у тўғридан-тўғри Россия ўз мақсадларидан чекинмаслигини айтади. Шунинг учун биз буни муҳокама қила олмаймиз", деди Каллас.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Брюсселда бўлиб ўтган НАТО Ташқи ишлар вазирлари йиғилишида эса Германия Ташқи ишлар вазири Анналена Бербок ўт очишни тўхтаган тақдирда немис тинчликпарвар кучларини Украинага юборишни истисно этмаганди. Бироқ Германия канцлери Олаф Шольц Бундестаг депутатларининг саволларига жавобан Украинага немис қўшинларини юборишга қарши эканини маълум қилди. “The Wall Street Journal” эса манбаларига таяниб, АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Украинада ўт очишни тўхтатгандан сўнг келишувларга риоя этилишини назорат қилиш учун унинг ҳудудига “Европа кучлари” жойлаштирилиши керак, деб ҳисоблашини ёзди.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Иттифоқи Украина Кая Каллас

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made