Бербок Украинага Германия ҳарбийлари юборилишини истисно қилмади

Олам

image

Германия Ташқи ишлар вазири Анналена Бербок ўт очишни тўхтаган тақдирда немис тинчликпарвар кучларини Украинага юборишни истисно этмади. Бу ҳақда вазирнинг Брюсселда бўлиб ўтган НАТО Ташқи ишлар вазирлари йиғилишидаги баёнотларига таяниб, “Die Welt” агентлиги хабар берди.

Бербокнинг фикрича, немис аскарлари тинчликни таъминлаш учун ишлатилиши мумкин.

Вазир, шунингдек, НАТОга аъзолик кўринишидаги хавфсизлик кафолатлари билан бир қаторда, “ўт очишни тўхтатишга риоя этилишини таъминлаш учун халқаро мавжудлик” ҳам кўриб чиқилиши мумкин, деб ҳисоблайди.

Сиёсатчининг қўшимча қилишича, Германия тинчликка эришишга қаратилган ҳар қандай ҳаракатни “бор кучи билан қўллаб-қувватлайди”.

Қайд этиш жоизки, олдинроқ Украина Президенти Владимир Зеленский мамлакатнинг НАТОга аъзо бўлиши учун Россия билан урушни тўхтатишга тайёр эканини билдирганди. Украина Президентининг фикрича, альянсга қўшилиш мамлакатни Россиянинг кейинги агрессиясидан ҳимоя қилишни кафолатлайди. Кейинчалик Киев Шимолий Атлантика альянсидаги тўлиқ аъзоликдан ташқари ҳар қандай хавфсизлик кафолатларини рад этди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 26 февраль куни Франция Президенти Эммануэль Макрон Парижда 20 га яқин Ғарб давлати вакиллари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда Украинага Ғарб давлатларининг қуруқликдаги қўшинларини юбориш эҳтимоли мавзуси кўтарилганини айтганди. Унинг сўзларига кўра, ўшанда иштирокчилар бу масала бўйича консенсусга кела олмаган, аммо келажакда бундай сценарийни истисно қилиб бўлмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Украина Анналена Бербок

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг