ЕИ Кенгаши Еврокомиссиянинг янги таркибини тасдиқлади
Олам
−
20 сентябр 2024 2868 1 дақиқа
Европа Иттифоқи Кенгаши Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен томонидан таклиф қилинган Европа комиссарлари рўйхатини тасдиқлади. Бу ҳақда кеча, 19 сентябрь куни ЕИ кенгаши матбуот хизмати хабар берди.
Энди қарор тасдиқлаш учун Европа парламентига юборилади.
“Бугун Кенгаш Европа Комиссияси раҳбари билан умумий келишувга кўра, 2029 йил 31 октябргача бўлган муддатга Комиссия аъзолари этиб тайинланиши таклиф этилган шахслар рўйхатини тасдиқлади", дейилади хабарда.
Рўйхатда жами 25 та Европа комиссарлари бор ва Эстониянинг собиқ бош вазири Кая Каллас ҳам алоҳида санаб ўтилган. У Жосеп Боррель ўрнига Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили бўлади.
Еврокомиссия раҳбари 17 сентябрь куни идоранинг янги таркиби рўйхатини тақдим этди. Урсула фон дер Ляйен унинг бўлимининг янги таркиби 11 нафар аёлни ўз ичига олиши кераклигини таъкидлади, бу эса 40 фоизлик квотага тўғри келади.
Еврокомиссиянинг янги таркиби, агар барча номзодлар Европарламент томонидан тасдиқланса, 1 ноябрдан иш бошлайди.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август