ЕИ Ғазога қўшимча 25 млн евро гуманитар ёрдам ажратади

Олам

image

Европа Иттифоқи Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги можаро туфайли Ғазо аҳолисига қўшимча 25 миллион евро миқдорида инсонпарварлик ёрдами ажратади. Бу ҳақда Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Европа элчиларининг йиллик конференциясида маълум қилди.

"Европа Иттифоқи гуманитар ёрдамни 25 миллион еврога оширади. Бу орқали Европа Иттифоқининг Ғазо тинч аҳолисига инсонпарварлик ёрдами жами 100 миллион еврога етади", деган у.

Фон дер Ляйенга кўра, Исроил ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга, аммо бу халқаро ҳуқуқ доирасида бўлиши керак. Еврокомиссия раҳбари Ғазо блокадаси ҳудудни террорчилардан тозалаши билан эмас, балки иқтисодий инқироз келтириб чиқаргани ва фожиали оқибатлари билан тарихда қолиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

Бундан ташқари, у Хитой Яқин Шарқдаги вазият кескинлашмаслиги учун ҲАМАС ва Эронга таъсиридан фойдаланиши керак, деб ҳисоблайди.

“Эскалациянинг олдини олиш учун Пекиннинг ҲАМАС ва Эронга таъсиридан фойдаланиш керак”, деган фон дер Ляйен.

Шунингдек, у Пекиннинг Украинадаги уруши бўйича позицияси Хитой ва Европа Иттифоқи ўртасидаги келажакдаги муносабатларни белгилаб беришини қўшимча қилган. 

Маълумот учун, жорий йилнинг 3 ноябрь куни Хитой раҳбари Си Цзиньпин Германия канцлери Олаф Шольц билан видеоконференция давомида Украина можароси ва Фаластин муаммоси фундаментал ечимни талаб қилишини, Хитой ва Европа Иттифоқи уларни ҳал қилишда бир-бирига ёрдам бериши кераклигини айтган. Хитой раҳбарининг аниқлик киритишича, муаммоларни бир томонлама ҳал қилиш номутаносиблик ва кескинлашувга олиб келиши мумкин. У муаммоларни ҳал қилиш жараёни барқарор ва самарали хавфсизлик механизмига асосланиши кераклигини таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЕИ гуманитар ёрдам Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг