ЕЧЛда қайси жамоа ғолиб бўлади? Фигу жавоб берди
Спорт
−
22 Апрель 4169 1 дақиқа
Португалия терма жамоаси ва Мадриднинг “Реал” клуби собиқ футболчиси Луиш Фигу Европа Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш учун асосий даъвогар номини айтди.
“Ким Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқади? Менимча, ПСЖ. Жамоа аъло даражадаги жисмоний ҳолатда ва барқарор натижалар кўрсатмоқда. Лекин ўзимни аниқ прогноз беришга тайёр эмаслигимни ҳис қилиб турибман, шунинг учун аниқ бир нарса дейиш қийин”, дейди Фигу.
Чемпионлар лигаси ярим финалида ПСЖ Лондоннинг “Арсенал” жамоасига, “Барселона” эса Миланнинг “Интер” клубига қарши баҳс олиб боради.
5 апрель куни ПСЖ Франция 1-лигасининг олтин медалларини қўлга киритди. Парижликлар қаторасига тўртинчи бор Франция чемпиони бўлди.