ЕЧЛда гол урган энг кекса футболчи ўзгарди
Спорт
−
08 Ноябрь 2023
3825Португалиялик футболчи Пепе Европа Чемпионлар лигасида (ЕЧЛ) гол урган тарихдаги энг кекса футболчига айланди.
“Порту” ҳимоячиси ЕЧЛ гуруҳ босқичининг 4-туридан ўрин олган учрашувнинг 91-дақиқасида “Антверпен” дарвозасини ишғол қилди (2:0). Пепе 40 ёшу 254 кунлигида Европанинг энг нуфузли футбол мусобақасида гол уришга муваффақ бўлди.
Бунгача Европа Чемпионлар лигасидаги энг кекса гол муаллифи италиялик Франческо Тотти бўлиб келаётганди. У 2014 йилда 38 ёшу 59 кунлигида ЦСКА дарвозасига гол урган.
Европа Чемпионлар лигасининг олдинги турида Пепе мусобақада тўп тепган тарихидаги энг кекса футболчига айланганди. Ҳозирга келиб португалиялик футболчи Европа Чемпионлар лигасидаги 116-ўйинини ўтказди.
LiveБарчаси