“Сан-Сиро”даги “отишма”да “Интер” “финалга чиқди

Спорт

image

Европа Чемпионлар лигаси биринчи яримфинал жавоб ўйини доирасида “Интер” ўз уйида “Барселона”га қарши 120 дақиқа ўйнаб, финалга йўлланма олди.

Учрашувнинг 21-дақиқасида Мартинес мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди - 1:0. 45+1 дақиқада Чалханўғлу белгиланган пенатьтини голга айлантирди - 2:0. Иккинчи тайм бошида Эрик Гарсия ҳисобни қисқартирди. Камбэк ҳидини сезган каталонияликлар 60-дақиқада Дани Олмонинг голидан кейин ҳисобни тенглаштирди - 2:2. 87-дақиқада Рафинья “Барселона”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди - 3:2. Асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнггисида Ачерби мезбонларнинг учинчи голини киритди - 3:3.  Учрашувнинг асосий вақти биринчи ўйин каби 3:3 ҳисобида якунланди.

Экстра-таймларнинг биринчиси бошланиши билан “Интер” олдинга ўтди. 98-дақиқада захирадан ўйинга қўшилган Фратеззи гол уриб, тарози палласини жамоаси томонга оғдирди - 4:3.

Шу тариқа, Италия клуби ғалабани сақлаб қолиб, дастлабки финалчига айланди. Иккинчи йўлланма учун баҳс 7 май оқшомида Парижда ПСЖ ва “Арсенал” ўртасида бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Интер Барса

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг