ЕЧЛ финалида “Реал” дарвозасини ким қўриқлайди?

Спорт

image

Бельгиялик дарвозабон Тибо Куртуа Европа Чемпионлар лигаси финалида “Реал” сафида асосий таркибда майдонга тушиши мумкин.  Бу ҳақда “Relevo” хабар берди.

Манбага кўра, “Реал Мадрид”даги ҳамма, жумладан Андрей Лунин ҳам Куртуани дунёнинг энг яхши дарвозабони эканлигини тан олади. Шу боисдан клуб раҳбарияти Тибо ўйнашга тайёр бўлганда уни захирада қолдирмаслик керак, деб ҳисобламоқда.

Мадридда Лунинни ҳам ҳурмат қилишади ва у сўнгги пайтларда футболчи сифатида анча ўсди. “Реал” Андрейдан Куртуа жароҳат олганида кўрсатган ишончли ўйини учун миннатдор. Шу муносабат билан мадридликлар Лунин билан маошини оширган ҳолда янги шартнома имзолайди.

Гарчи Карло Анчелотти ва унинг штаби сўнгги пайтларда Лунин кўпроқ ишонаётган бўлса ҳам, Куртуа финални асосий таркибда бошлаш учун асосий номзод бўлиб қолаэради.

Қайд этиш жоиз, жорий йилнинг 4 май куни Куртуа мавсумдаги илк ўйинини – “Кадис”га қарши ўтказди (3:0). Жароҳатлари туфайли у 335 кун майдонга туша олмади.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Тибо Куртуа

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг