ЕЧЛ финалида “Реал” дарвозасини ким қўриқлаши маълум бўлди

Спорт

image

Футбол бўйича Европа Чемпионлар лигасининг (ЕЧЛ) финал баҳсида Мадриднинг “Реал” клуби дарвозасини бельгиялик дарвозабон Тибо Куртуа қўриқлайди. Бу ҳақда “Marca” хабар берди.

Манбага кўра, гарчи посбон “Вильярреал”га қарши баҳсда дарвозасидан 4 та гол ўтказиб юборган бўлса ҳам, Анчелоттининг қарори ўзгармаган. Тибо Ла Лига охирги тури доирасидаги “Бетис”га қарши учрашувда ва ЕЧЛ финалида майдонга тушади.

Мавсум давомида “қироллик клуби”нинг аксарият ўйинларида ишончли ўйин кўрсатган бўлса ҳам украиналик посбон Андрей Лунин “қаймоқранглилар”нинг мавсум сўнггидаги икки ўйинини захирада кузатади.

Маълумот учун, Мадрид клубининг “Бетис”га қарши ўйини 26 майга, ЕЧЛ финали доирасидаги “Боруссия” билан баҳси эса 2 июнга ўтар кечаси бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Тибо Куртуа Андрей Лунин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг