ЕЧЛ финалида 17-марта Милан жамоаси ўйнайди

Спорт

image

Европа Чемпионлар лигаси ярим финалида “Милан”ни мағлуб этган (умумий ҳисобда 3:0) “Интер” турнирнинг ҳал қилувчи ўйинига йўлланма олди. Миланликлар учун бу Европа Чемпионлар лигаси тарихидаги 17-финал бўлади.

“Интер” ҳозиргисини ҳисобга олмаганда, беш марта турнирнинг финал босқичига етиб келган ҳамда учтасида ғалаба қозонган (1964, 1965, 2010) ва иккитасида (1967, 1972) мағлуб бўлган.

Милан 11 марта финалга чиққан. “Қизил-қоралар” етти марта (1963, 1969, 1989, 1990, 1994, 2003, 2007) финалда ғалаба қозонган ва тўрт марта мағлубиятга учраган (1958, 1993, 1995, 2005).

Европа Чемпионлар лигасининг ҳал қилувчи ўйинидаги умумий иштироклар сони бўйича “Интер” ҳамон “Ювентус”дан кам натижага эга. Туринликлар 9 марта финалга чиққан, лекин фақат икки марта мусобақа бош совринини қўлга киритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Чемпионлар лигаси “Милан”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг