Яшнободдаги корхонада ёнғин чиқди
3-саҳифа
−
03 Ноябрь 2023
6095Бугун, 3 ноябрь куни Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин чиқди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Билдирилишича, соат 10:40 да Тошкент шаҳар Яшнобод тумани, Жарқўрғон 3-берк кўчаси 163-уйда жойлашган ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, 8 та ёнғин-қутқарув экипажи ҳодиса рўй берган ҳудудга соат 10:45 да етиб борган. Соат 11:24 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 11:54 батамом ўчирилган.
ФВВ хабарига кўра, ёнғин оқибатида фуқароларни куйиш тан-жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари тўғрисида хабар келиб тушмаган. Воқеа жойига шаҳар ва туман ФВБ раҳбар ходимлари чиққан.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Тошкент шаҳри Миробод туманидаги қурилиш биносида, Шайхонтоҳур туманида жойлашган ресторанда ва шу тумандаги “Ecobozor” мажмуасида ёнғин содир бўлганди.
LiveБарчаси