Японияда зилзиладан сўнг цунами хавфи эълон қилинди
Олам
−
10 Ноябрь 2025 4190 1 дақиқа
Японияда мамлакатнинг шимоли-шарқида 6,7 магнитудали зилзила содир бўлгач, цунами хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда Япониянинг метеорология агентлиги (JMA) хабар берди.
Агентлик маълумотларига кўра, 6,9 магнитудали силкинишлар маҳаллий вақт билан соат 17:03 да денгиз тубидан тахминан 20 километр чуқурликда қайд этилган.
JMA харитасида мамлакатнинг шимоли-шарқий қирғоқлари, жумладан Ивате ва Мияги префектуралари ҳаворанг билан белгиланган – бу эса баландлиги 1 метргача бўлган тўлқинлар хавфи мавжудлигини билдиради.
Қирғоқбўйи ҳудудлари аҳолиси денгиздан узоқда бўлиш ва эҳтимолий такрорий силкинишларга тайёр туришлари тавсия этилган.
“Кимки ҳозир океанда бўлса, дарҳол сувдан чиқиб, қирғоқдан узоқлашиши керак”, дейди Япония метеорология агентлигининг зилзила ва цунами оқибатларига қарши чора-тадбирларни режалаштириш бўйича масъули Синдзи Кёмото.
Ҳозирча вайронагарчиликлар ёки жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг ғарбида 6,1 магнитудали зилзила содир бўлганди.
Live
Барчаси