Японияда танкер билан тўқнашган юк кемаси чўкиб кетди

Олам 3122
image
-

Бугун, 28 май куни Японияга тегишли “Byakko” юк кемаси ва Маршалл ороллари байроғини кўтарган “Ulsan Pioneer” танкери Япония қирғоқлари яқинида тўқнашиб кетди. Бу ҳақда NHK телеканали маълум қилган.  

Таъкидланишича, воқеа Сикоку оролида жойлашган Эҳимэ префектураси яқинидаги Курусима бўғозида содир бўлган. Тўқнашувдан кейин 2 соат 40 дақиқада “Byakko” кемаси чўкиб кетган. 

Pricess Kaiun компаниясига тегишли Япониянинг юк кемаси бортида 12 экипаж аъзоси бўлган, ҳозирда уч киши бедарак йўқолган. Қолган тўққиз киши Имабари шаҳридаги тиббиёт муассасаларига юборилгани маълум, уларнинг ҳаёти хавф остида эмас. 

“Ulsan Pioneer” танкери бортида 13 киши — Жанубий Корея ва Мьянма фуқаролари бўлган. Уларнинг ҳеч бири жабрланмаган. 

Таъкидланишича, йўқолганларни қидириш давом этмоқда. 

Аввалроқ, Нигериянинг Кебби штатида Нигер дарёси бўйлаб йўловчиларни олиб кетаётган лиқ тўла кема ағдарилиб кетгани ҳақида хабар бергандик. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 75
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×