Нигерияда кема ағдарилиб, 150 дан ортиқ одам чўкиб кетди

Олам

image
0:00
0:00
download

Нигериянинг Кебби штатида Нигер дарёси бўйлаб йўловчиларни олиб кетаётган лиқ тўла кема ағдарилиб кетди. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимиятларга асосланиб хабар берилган. 

Кема 80 кишига мўлжалланган бўлса ҳам, 180 га яқин одамни олиб кетаётган бўлган. Унда, шунингдек, олтин ишлаб чиқарадиган кондан олинган қум халталари бўлган.  

Маълумотларга кўра, тахминан 20 нафар йўловчи қутқарилган, тўрт киши ҳалок бўлган. Яна 156 киши ҳали топилмаган, улар чўкиб кетган бўлиши эҳтимолдан холи эмас. 

Нигерияда кемаларга ҳаддан ташқари кўп одам олиниши, қониқарсиз техник хизмат ва ноқулай об-ҳаво шароити сабабли кўпинча кичик кемалар чўкиб кетади. Кебби штатидаги ҳалокат эса сўнгги йиллардаги энг катта воқеалардан бирига айланган.


Мақола муаллифи

Теглар

кема Нигерия

Баҳолаганлар

64

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг