Японияда Сакурадзима вулқони отилди (видео)
Олам
−
09 Февраль 2023
10206Япониядаги Сакурадзима вулқони отилди. Бу ҳақда мамлакат метеорология бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, отилиш Япониянинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган Хонсю оролидаги Кагосима префектурасида содир бўлган.
“8 февраль куни эрталаб Кагосима шаҳридаги Сёва Сакурадзима кратерида вулқон отилди”, дейилади хабарда.
Маълумотларга кўра, ушбу кратерда охирги марта отилиш 2018 йилнинг апрель ойида кузатилган.
Мутахассисларнинг огоҳлантиришича, вулқон жинслари 2 км радиусга тушиши мумкин. Сакурадзима вулқони 2006 йилдан 2018 йилгача энг фаол бўлган.
Маҳаллий ҳокимият вулқон яқинидаги қишлоқлардан аҳоли эвакуация қилингани ҳақида маълумот бермади, шунингдек, минтақада ҳаво қатновига ҳеч қандай тўсиқ йўқлиги ҳақида хабарлар бор. Бироқ орол беш баллик шкала бўйича учинчи хавф даражада ва метеорологлар вулқон фаоллиги давом этишини истисно қилмаяпти.
Маълумот учун, Япониянинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган Сакурадзима вулқони денгиз сатҳидан 1117 метр баландликда жойлашган.