Японияда Олимпиада иншоотлари уйсизларга тақдим қилинади
Олам
−
18 Апрель 2020
4188Коронавирус тарқалиши муносабати билан Токиодаги Олимпияда иншоотларига уйсиз одамларни вақтинча жойлаштириш таклиф этилди. Тегишли петиция change.org платформасида чоп этилди.
Ушбу петицияни Япония бўйлаб онлайн тарзда имзолаш бошланган. Бугун, 18 апрелнинг ўзида уни 52 мингдан ортиқ одам имзолаган. Ушбу таклифни ҳукумат кўриб чиқиши учун умумий 75 мингта имзо керак бўлади.
“Токиода мингга яқин уйсизлар бор, яна 4 минг киши Интернет-кафеларда ухлашади. Шунингдек, кўплаб одамлар ўз уйларида зўравонликка учрагани учун вақтни ташқарида ўтказишга мажбур бўлишмоқда“, дейилади петициясининг матнида.
Таъкидланишича, Олимпияда майдонлари қарийб 17 минг кишини қабул қила олади. Бу Токиодаги барча уйсизларни жойлаштиришга етади.
Эслатиб ўтамиз, Токиода бўлиб ўтиши керак бўлган Олимпияда 2021 йилга қолдирилгани ҳақида хабар берган эдик.
Сўнгги маълумотларга кўра, Японияда коронавирус билан боғлиқ 9 787 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 935 нафари соғайган, 190 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 8 662 кишини ташкил қилмоқда.