Япония янги офатга тайёрланяпти. 600 га яқин авиарейс бекор қилинди

Олам

image

Япония яқинлашаётган янги тўфонга тайёргарликни бошлади. Мамлакатда 600 га яқин ички рейслар бекор қилинди. Янги “Хайшэнь” тўфони “Кунчиқар” мамлакатнинг жанубий қисмига яқинлашяпти. Бу ҳақда япон жамоатчилик телевидениеси маълум қилди.

Шанба кунидаги 100 та рейсдан ташқари, маҳаллий авиакомпаниялар эҳтиёт чораси сифатида мамлакатнинг жануби ва жануби-ғарбий қисми билан алоқадор 484 та рейсни бекор қилишга мажбур бўлди. 

JR West темир йўл оператори ўз навбатида 7 сентябардан мамлакатнинг жануби ва жануби-ғарбида тез юрар поездлари ҳаракатини тўхтатишга қарор қилди. Шунингдек, ноқулай об-ҳаво сабаб жануб ва марказий ҳудудлар ўртасидаги поезд қатновлари сони ҳам қисқартирилди.

Айни вақтда “Хайшэнь” тўфон Тинч океани бўйлаб ҳаракатини давом эттириб, Япониянинг энг жанубий префектураси Окинавага яқинлашиб келяпти. Миллий метеорология бошқармаси тўфон ўзи билан рекорд даражада ёғин ва кучли шамол олиб келиши мумкинлигини маълум қилди. Тўфон якшанба куни Япония соҳилларига етиб келади.

Бош вазир Синдзо Абэ кеча, 4 сентябрь куни Ҳукуматнинг фавқулодда йиғилишини ўтказди ва аҳолини ҳимоя қилиш учун барча воситаларни ишга солишни буюрди.

Маълумот учун, Япониянинг жанубий қисми яқиндагина “Майсак” тўфонидан талафот кўрганди. Табиий офат натижасида электр токи таъминотида узилишлар бўлган ва 20 киши жароҳатланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Япония тўфон

Баҳолаганлар

439

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг