Япония яқинида янги орол пайдо бўлди

Бу қизиқ

image

Ўтган ой охиридан бери сув остидаги вулқон отилиши натижасида Токиодан 1200 километр жанубда жойлашган Ивото ороли яқинида кичик янги орол пайдо бўлди. Бу ҳақда “Kyodo” ахборот агентлиги хабар берди.

Токио университети қошидаги зилзилаларни ўрганиш институти доценти Фукаши Маэнонинг айтишича, у 30 октябрда Тинч океанидаги Ивото оролидан тахминан 1 км узоқликдаги сувлар устидан учиб ўтаётганида  фреатомагматик отилишлар содир бўлаётганини ва диаметри 100 метрга яқин тошли оролни кўрган. 

Маэнонинг сўзларига кўра, отилишлар пайтида ҳар бир неча дақиқада шельф кўтарилган. Бундай вулқонга магма ва денгиз сувининг ўзаро таъсири сабаб бўлган. Янги орол атрофидаги сувларда пемза тошлари аниқланган ва яқин атрофдаги денгиз сувлари вулқон фаоллиги туфайли рангини ўзгартирган.

Япония метеорология агентлиги маълумотларига кўра, 2022 йилнинг июль-декабрь ойларида, шунингдек, жорий йилнинг июнь ойида ҳам отилишлар содир бўлган.

“Отилишлар магматик фаолликнинг қайта бошланганидан далолат беради. Агар отилишлар давом этса, янги орол катталашиши кутилмоқда, аммо истиқбол ноаниқлигича қолмоқда”, дейди Маэно.


Мақола муаллифи

Теглар

Япония орол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг