Япония ва АҚШ КХДРга сигнал юборди

Олам

image

Кеча, 25 май куни Япония ўз-ўзини мудофаа қилиш ҳаво кучлари аъзолари ва АҚШ ҳарбийлари Япон денгизи устида жанговар самолётлар иштирокида қўшма машғулотлар ўтказди. Бу ҳақда Япония ўз-ўзини мудофаа қилиш ҳаво кучлари штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси сайтида эълон қилинган ҳисоботда айтилади.  

Маневрларда Япониядан тўртта F-15 қирувчиси, АҚШдан тўртта F-16 қирувчиси қатнашган. Машқларнинг мақсади “[таҳдидларга] дарҳол жавоб бериш қобилиятини тасдиқлаш, шунингдек, Япония-АҚШ иттифоқини мустаҳкамлаш” бўлган.

Қайд этилишича, Япония ва АҚШ маневрлар орқали КХДРга “тўхтатувчи сигнал” юборган. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 25 май куни Шимолий Корея Япон денгизига учта баллистик ракета учирди. Жанубий Корея ҳарбийларига кўра, улардан бири қитъалараро, қолган иккитаси эса қисқа масофали баллистик ракеталар бўлган. Шу билан бирга, битта қисқа масофали ракетанинг учирилиши муваффақиятсиз тугаган. Пхеньяннинг синовларига жавобан Жанубий Корея ва Америка Япон денгизи томон иккита ракета учирди. 


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Япония КХДР

Баҳолаганлар

900

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг