КХДР Япон денгизига учта ракета учирди 

World

image

Шимолий Корея бир неча дақиқа оралиғи билан Япон денгизи томон учта баллистик ракета учирди, ракеталар Пхеньяндаги Сунан аэропорти ҳудудидан учирилди. Бу ҳақда “Yonhap” ахборот агентлиги хабар берган.  

“Шимолий Корея чоршанба куни шарқ томон учта баллистик ракета учирди, деб хабар берди Жанубий Корея ҳарбийлари”, дейилган хабарда. 

Жанубий Корея штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси Пхеньяндаги Сунан ҳудудидан учирилишлар маҳаллий вақт билан тахминан 06:00, 06:37 ва 06:42 да (Тошкент вақти билан 00:00, 00:37 ва 00:42) қайд этилганини маълум қилган. 

Маълумот ўрнида, Пхеньян йил бошидан буён 16 та ракета синовини ўтказди.


Tags

Rate Count

237

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends