Япония НАТОга кириш ниятида эмас – Кисида
Олам
−
24 Май 2023
3614Япониянинг НАТОга аъзо бўлиш нияти йўқ, Шимолий Атлантика альянсининг мамлакатда ваколатхонасини очиш тўғрисида қарор ҳали қабул қилинмаган. Бу ҳақда бугун, 24 май куни Бош вазир Фумио Кисида парламент юқори палатаси ялпи мажлисида маълум қилди.
“Япония НАТОга доимий ёки ассоциатив аъзо сифатида қўшилиш ниятида эмас”, деган Кисида.
Японияда альянс ваколатхонасини очиш имкониятларига тўхталар экан, ҳукумат раҳбари бу мавзу муҳокама қилинаётганини, бироқ ҳозирча ҳеч қандай қарор қабул қилинмаганини таъкидлаган.
Шу билан бирга у халқаро тартиб ҳозирда дуч келаётган мураккаб муаммоларни ҳисобга олган ҳолда, унинг мамлакати НАТОга аъзо давлатлар ва уларнинг иттифоқчилари билан ҳамкорликни мустаҳкамлашда давом этишини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ НАТО Токиода ваколатхонасини очиш ниятида экани ҳақида хабар берган эди. Таъкидланишича, у НАТО давлатлари ва Япония турли масалалар бўйича маслаҳатлашувлар олиб борадиган алоқа идораси бўлиб хизмат қилади. Бундай муҳокамаларда алянснинг минтақадаги бошқа иттифоқчилари, хусусан, Австралия, Янги Зеландия ва Жанубий Корея ҳам иштирок этиши кутилмоқда. Бундай қарор 11-12 июнь кунлари Литвада бўлиб ўтадиган НАТОнинг навбатдаги саммити олдидан маъқулланиши мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь