Япония Марказий Осиёга жиддий қараяпти
Олам
−
21 Ноябрь 2023
8243Марказий Осиё давлатлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш Япония учун долзарб вазифадир. Бу ҳақда Токиода Қирғизистон Президенти Садир Жапаров билан музокаралар якунлари бўйича Япония Бош вазири Фумио Кисида журналистларга маълум қилди.
“Қирғизистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари геосиёсий жиҳатдан тобора муҳим аҳамият касб этмоқда ва улар билан муносабатларни мустаҳкамлаш долзарб вазифадир”, дея ҳукумат раҳбарининг сўзларидан иқтибос келтирган NHK телеканали.
Кисида ва Жапаров Марказий Осиё тараққиётини рағбатлантириш имкониятларини кўриб чиқдилар, Токио ва Бишкек ўртасидаги ҳамкорликни, жумладан, инфратузилма ва инсон ресурслари соҳасида ҳам давом эттиришга келишиб олган. Томонлар Украина, Яқин Шарқ ва Ҳинд-Тинч океани минтақаси мавзуларини муҳокама қилиб, глобал тинчлик ва барқарорликни сақлаш учун халқаро ҳуқуққа асосланган ҳаракатлар зарурлигини яна бир бор тасдиқлаган.
Япония охирги пайтларда Марказий Осиё давлатлари: Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон билан муносабатларни ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда. 2022 йил декабрь ойи бошида Япония пойтахтида минтақа давлатларининг расмий ва бизнес вакиллари иштирокида Марказий Осиё инвестиция форуми (Central Asia Investment Forum 2022) бўлиб ўтди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь