Япония Бош вазири ўғлини ишдан олмоқчи

Олам

image
0:00
0:00
download

Япония Бош вазири Фумио Кисиданинг ўғли Сётаро Кисида отасининг котиби лавозимидан истеъфога чиқади. Бунга унинг қариндошлари ва танишларини Бош вазир қароргоҳига таклиф қилгани ортидан чиққан можаро сабаб бўлди. Бу ҳақда бугун, 29 май куни мамлакат Вазирлар Маҳкамаси котибияти маълум қилди.

Айтилишича, Сётаро Кисида 1 июнь куни ўз лавозимини тарк этади. Бош вазир Фумио Кисида ҳам ўғлининг қилмишини ноўрин деб билади ва мавжуд вазиятга жуда жиддий қарайди. 

Шунингдек, Япония Вазирлар Маҳкамаси Бош котиби Хироказу Матсуно журналистларга Бош вазир ўзининг тўнғич ўғлига ҳукумат раҳбарининг Токиодаги қароргоҳида қилган номақбул хатти-ҳаракатлари учун танбеҳ берганини айтган. Бунга Бош вазирнинг ўғли 2022 йил декабрь ойида 10 га яқин қариндошлари ва танишларини ҳукумат раҳбари қароргоҳига таклиф қилгани сабаб бўлган. Улар бинонинг қизил гилам билан қопланган олд зинапоясида суратга тушган.

Бундан ташқари, 2023 йил январида Сётаро расмий дипломатик транспорт воситаларидан туристик мақсадларда ноқонуний фойдаланганликда айбланган. Шундан сўнг Япония Ташқи ишлар вазирлиги пайдо бўлган бундай баёнотни рад этган. Айтилишича, Кисиданинг ўғли Бош вазирнинг котиби сифатида Европанинг бир қатор давлатларига сафарида унга ҳамроҳлик қилган ва бу ташрифларни ёритадиган расмий суратга олиш учун элчихоналар томонидан тақдим этилган машиналардан фойдаланган.

Маълумот учун, Сётаро Кисида ўтган йилнинг октябрь ойида отасининг сиёсий масалалар бўйича котиби лавозимига тайинланган. Япония Бош вазири турли соҳаларни назорат қилувчи саккиз нафар расмий котибга эга.


Мақола муаллифи

Теглар

Япония Фумио Кисида

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг