Япония Бош вазири шу ҳафтада парламентни тарқатиб юбориши ва муддатидан олдин сайлов ўтказиши мумкин – ОАВ

Олам

image

Япония Бош вазири Фумио Кисида шу ҳафтанинг бошида парламентнинг асосий қуйи палатаси тарқатиб юборилиши ва муддатидан олдин сайловлар ўтказилишини эълон қилиши мумкин. Бу ҳақда бугун, 14 июнь куни “Fuji Television” телеканали хабар берди.

Телеканал манбаларига кўра, Кисида агар мухолифат ҳукуматга ишончсизлик тўғрисидаги резолюция лойиҳасини тақдим этса, 16 июнь куни парламент тарқатилишини эълон қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Агар у қабул қилинса, Вазирлар Маҳкамаси ишончсизлик вотумини олади, бироқ Либерал-демократик партия бошчилигидаги ҳукмрон блок парламент қуйи палатасида кўпчиликни ташкил этади, шунинг учун воқеаларнинг бундай ривожланишига умид қилиб бўлмайди. 

“Бундай резолюцияни қабул қилишга уринишнинг ўзи Кисидани парламентни тарқатиб юбориш ҳақида ўйлашга мажбур қилди”, дея таъкидланади телеканал хабарида.

Айтилишича, Бош вазир Кисида бугун, 13 июнь куни губернатор ўринбосари Асо ва Бош котиб Мотеги билан учрашиб, фикр алмашиши ва тарқатиш ёки йўқлиги ҳақидаги якуний қарор вазиятни баҳолагандан сўнг қабул қилиниши кутилмоқда.

Шу билан бирга телеканалнинг яна бир манбаси парламентнинг тарқатилиши унинг жорий сессияси тугайдиган 21 июнгача эълон қилиниши мумкинлигини айтган.

Ҳукумат раҳбарини сайлаш ва давлат бюджети лойиҳасини қабул қилишда юқори палатадан устунликка эга бўлган қуйи палатага аввалги сайловлар 2021 йил 14 октябрда бўлиб ўтган эди. Депутатларнинг ваколат муддати 2025 йил 13 октябрда тугаши керак, шундан сўнг мамлакатда сайловлар сўзсиз ўтказилиши керак. Бироқ Япония ҳукумати раҳбарлари ўз позицияларини мустаҳкамлаш учун кўпинча парламентни тарқатиб юборади ва муддатидан олдин сайловлар ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Япония Бош вазири Фумио Кисида ўзининг тўнғич ўғли Сётаро Кисидани сиёсий котиблик лавозимидан бўшатган эди. Бунга ўғлининг ўтган йили дўстлари билан Бош вазирнинг расмий қароргоҳида Янги йил кечасини ўтказгани тасвирланган суратлар тарқалиб кетгани ва бу кенг норозиликларни келтириб чиқаргани сабаб бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фумио Кисида Япония Бош вазири

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг