Япония бир сонияда 12,5 мингта фильмни юклай оладиган интернет тезлигига эришди

Технология

image

Япония бир сонияда 12 500 та фильмни юклаб оладиган интернет тезлигига эришди. Бу ҳақда “SAYS” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Япония миллий ахборот ва коммуникация технологиялари институти олимлари оптик тола орқали маълумотларни тез узатиш тезлигига эришган. Маълумотларни узатиш тезлиги секундига 402 терабитни ташкил этди – бу Буюк Британиядаги ўртача кенг полосали тезликдан тахминан 5 миллион марта юқори. Бу тезлик бир сонияда 12500 та фильмни юклаб олиш имконини беради. Олимларнинг таъкидлашича, улар илгари фойдаланилмаган тўлқин узунлиги диапазонларидан фойдаланиш имкониятини кашф қилган.

Мутахассислар жамоаси рекорд идеал лаборатория шароитида ўрнатилганини қайд этди. Шунингдек, улар потенциалнинг бир қисмини рўёбга чиқариш учун кўпроқ изланишлар кераклигини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Япония интернет фильм

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг