Япония ҳам КХДРни кузатиш учун янги разведка аппаратини учирди

Олам

image

Япониянинг Mitsubishi Heavy Industries Corporation компанияси Шимолий Корея ракеталарини учиришни кузатиш ва табиий офатлардан етказилган зарарни баҳолаш учун мўлжалланган янги Optical-8 разведка йўлдошини учирди. Қурилманинг учирилиши компания веб-сайтида намойиш этилди.

Optical-8 разведка йўлдоши Кагосима префектурасининг жануби-ғарбидаги Танегасима ракета майдонидан учирилган.

Қурилма 2018 йилда учирилган худди шундай Optical-6 сунъий йўлдоши ўрнини эгаллаши керак, чунки унинг ишлаш муддати тез орада тугайди. Ўтган январь ойида Mitsubishi Heavy Industries худди шу сериядаги Radar 7 сунъий йўлдошини орбитага олиб чиққанди.

Япония разведка йўлдошларининг баъзилари оптик сенсорлар ёрдамида ер юзаси тасвирларини узатувчи қурилмалар, бошқалари радар ёрдамида маълумот тўплайдиган сунъий йўлдошлардир.

Optical 8 сунъий йўлдоши H-2A ракетаси ёрдамида ишга туширилди. Бу унинг 48-чи марта ишлатилиши. 50 марта фойдаланилгандан сўнг ракетани янги H-3 ташувчиси билан алмаштириш керак.

Маълумот учун, Япония 1998 йилда Шимолий Корея Taepodong-1 ракетасини учиргач, разведка сунъий йўлдошларини учириш бўйича давлат дастурини бошлаган. Ўшандан бери дастур 15 дан ортиқ турли сунъий йўлдошларни учирди, улардан баъзилари ишлаш муддати тугаганлиги сабабли энди фойдаланилмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 21 ноябрида Шимолий Корея ўзининг биринчи разведка сунъий йўлдошини учирганди. Пхеньянда бўлиб ўтган Корея Меҳнат партияси пленумида 2024 йилда яна учта ана шундай қурилманинг ишга туширилиши маълум қилинган.

Жанубий Корея ҳам 2023 йил декабрь ойи бошида Калифорниядаги базадан SpaceX ёрдамида маҳаллий ишлаб чиқилган биринчи разведка йўлдошини учирган. Республика 2025 йилгача яна тўртта шундай қурилмани ишга туширишни мўлжалламоқда. Шулардан иккитаси 2024 йилда учирилиши режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шимолий Корея Япония сунъий йўлдош разведка

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made