Жанубий Корея космосга яна 2 та жосуслик аппаратини учирмоқчи

Олам

image

Жанубий Корея 2024 йилда АҚШнинг SpaceX компанияси ёрдамида иккита разведка йўлдошини учирмоқчи. Бу ҳақда Корея Республикаси Мудофаа воситаларини қўлга киритиш дастури маъмурияти хабар берди.

Учириш Falcon 9 ракеталарида апрель ва ноябрь ойларида Флорида штатидаги Канаверал бурнидаги АҚШ космик кучлари базасидан амалга оширилиши режалаштирилган.

Маълумот учун, 2023 йил декабрь ойи бошида Корея Республикаси Калифорниядаги базадан SpaceX ёрдамида маҳаллий ишлаб чиқилган биринчи разведка йўлдошини учирган. Республика 2025 йилгача яна тўртта шундай қурилмани ишга туширишни мўлжалламоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 21 ноябрида Шимолий Корея ўзининг биринчи разведка сунъий йўлдошини учирганди. Пхеньянда бўлиб ўтган Корея Меҳнат партияси пленумида 2024 йилда яна учта ана шундай қурилманинг ишга туширилиши маълум қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Жанубий Корея Шимолий Корея разведка SpaceX

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг